Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эронга қарши санкцияларини кенгайтирди
Янги чекловлар саккиз нафар жисмоний шахс, 21 та юридик шахс ва 12 та судга тааллуқли.
Фото: EPA/ТАСС
Вашингтон Теҳрон ва «Ҳизбуллоҳ»га қарши янги санкцияларни жорий этди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарда сўз боради.
Қайд этилишича, чекловлар саккиз нафар жисмоний шахс, 21 та юридик шахс ва 12 та судга тааллуқли.
Июн охирларида NBC News АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф яқин кунларда Эрон билан ядро битими бўйича музокаралар ўтказмоқчи эканини маълум қилганди. Телеканал маълумотларига кўра, Уиткофф Эрон томонига Теҳронга нисбатан санкцияларни юмшатиш эвазига уранни бойитишдан воз кечишни таклиф қилмоқчи.
АҚШнинг Эронга нисбатан биринчи бир томонлама санкциялари 1978-1979 йилларда юз берган Ислом инқилобидан кейин жорий этилган. Сўнгги йилларда АҚШнинг Эронга қарши санкциялар режими бир неча бор ўзгарди. 2016 йилда Эрон ва олтита воситачи давлат (Россия, АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия) ўртасида Ядровий дастур бўйича биргаликдаги ҳаракатлар режаси имзоланганидан кейин чекловлар бекор қилинган эди.
2018 йилда АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатни ушбу режадан олиб чиқиб, Эронга қарши яна санкциялар қўллаганди. Бунга жавобан Эрон ўзининг технологик потенциали ва юқори бойитилган уран захирасини сезиларли даражада оширди. Айрим ғарб экспертларининг баҳолашича, бу Эронга қисқа муддатларда ядро қуролини яратиш имкониятини беради.
Мавзуга оид
23:17 / 15.04.2026
Пентагон Кубага қарши ҳарбий операцияга тайёргарликни бошлади – ОАВ
21:59 / 15.04.2026
АҚШ Ҳўрмуз бўғози қамалини давом эттирса, Эрон учта денгизни ёпиш билан таҳдид қилди
20:51 / 15.04.2026
TIME журнали 2026 йилнинг энг нуфузли 100 кишисини эълон қилди
19:52 / 15.04.2026