Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегия илк бор ядро хавфсизлиги бўйича стратегиясини тақдим этди
Ҳукумат бу стратегияни Украинадаги ҳарбий можарога жавобан ишлаб чиққан. Таъкидланишича, ядровий хавфсизлик масалалари совуқ уруш давридан бери бунчалик долзарб бўлмаган.
Норвегия илк бор радиациявий ҳимоя, ядровий хавфсизлик ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик соҳаларидаги мажбуриятларини аниқ белгилади. Ҳукумат бу стратегияни Украинадаги ҳарбий можарога жавобан ишлаб чиқди.
«Дунёда кескинлик кучайди ва радиациявий ҳимоя ҳамда ядровий хавфсизлик масалалари совуқ уруш давридан бери ҳеч қачон бунчалик долзарб бўлмаганди. Норвегия бу йўналишларда халқаро миқёсда фаол рол ўйнаши керак», дейди ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйде.
Стратегия ҳужжати Норвегия ҳукуматининг расмий сайтида эълон қилинди. Унда 10 та асосий мақсад, жумладан, радиациявий ва ядровий ҳодисалар хавфини минималлаштириш, ушбу соҳадаги қонунчиликни янгилаш ва тегишли ташкилотлар масъулиятини аниқ белгилаш қайд этилган.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) Норвегия ҳукуматига бундай стратегияни ишлаб чиқишни 2019 йилда тавсия қилган эди. Шунингдек, агентлик ишлатилган ядро ёқилғиси ва радиоактив чиқиндилар билан ишлаш бўйича миллий стратегияни тасдиқлашни ҳам маслаҳат берган.
Норвегияда ҳозирда фаол ядро реакторлари йўқ. 2018 йилгача мамлакатда иккита тадқиқот реактори мавжуд эди: Halden Reactor ва JEEP II. Halden реакторини ёпишда Норвегия Энергетика технологиялари институти хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилиб бўлмайдиган даражадаги хавфларни сабаб сифатида келтирганди. JEEP II реакторининг ёпилиши эса уни ишлатишда катта маблағ талаб қиладиган янгиланишлар зарурлиги билан изоҳланган.
Мавзуга оид
08:16 / 09.06.2026
Норвегия дунёдаги энг чуқур сувости туннелини қурмоқда
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
10:35 / 25.04.2026
Норвегияда болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
08:40 / 23.03.2026