Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг Оҳангарон шоҳкўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади
3 июлдан бошлаб Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳкўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Ушбу кўчадаги қурилиш-таъмирлаш ишлари 10 июлга қадар давом этади.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 3 июл кунидан бошлаб Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳкўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Йўлнинг ёпиладиган қисми: ТҲАЙ—Оҳангарон шоҳкўчалари айланма ҳаракатидан — Оҳангарон шоҳкўчаси бўйлаб «Шарқ» ЙПХ масканигача бўлган қисми.
Ишларни бажариш муддати: 2025 йил 3 июл кунидан 10 июл кунига қадар давом этади.
«Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиб, Ҳусайн Бойқаро, Паркент йўли, Хонободтепа, Шоҳимардон кўчаларидан ҳаракатланишлари тавсия этилади», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2 июл куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Роҳат айланма йўлида автомобил ҳаракати вақтинча ёпилганди.
Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент – Ўш” автомобил йўлининг 0–3 км оралиғида йўлнинг асфалт-бетон қопламасини таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани туфайли 3 июлдан 8 июлга қадар мазкур йўл участкасида ҳаракат бир томонлама ёпилиши ҳақида маълум қилган.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026