Жаҳон | 18:42 / 07.07.2025
1631
1 дақиқада ўқилади

АҚШда ноқонуний мигрантлар сақланадиган «изолятор»лар сони салкам 60 тага ошди

Доналд Трамп маъмурияти фаол равишда ҳибсда сақлаш марказлари билан шартномалар имзолаб, мамлакатдан 1 миллионга яқин ноқонуний мигрантни чиқариб юбориш ниятида.

Фото: REUTERS

Доналд Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни ҳибсда сақлаш учун мўлжалланган жойлар тармоғини фаол кенгайтирмоқда. Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, президент инаугурациясидан бери қўшимча 60 тага яқин қамоқхона ва ахлоқ тузатиш муассасаси мигрантларни қабул қилишга рози бўлган. Бу мингрантларни сақлаш учун яна минглаб янги ўринлар демак.

Қайд этилишича, Федерал бюронинг бешта ахлоқ тузатиш муассасаси, CoreCivic cа GEO Group каби хусусий пудратчилар назоратидаги тўртта қамоқхона, шунингдек, Гуантанамодаги АҚШ ҳарбий-денгиз базасида жойлашган иккита қамоқхона бундай муассасалар қаторига киради.

Маълумотларга кўра, 27 майдан 9 июнга қадар уларда ўртача ҳар куни 5,6 мингга яқин одам сақланган.

Доналд Трамп маъмурияти фаол равишда ҳибсда сақлаш марказлари билан шартномалар имзолаб, мамлакатдан 1 миллионга яқин ноқонуний мигрантни чиқариб юбориш ниятида. Таъкидланишича, имзоланган янги шартномалар туфайли АҚШ миграция хизмати бир вақтнинг ўзида 59 минг кишини ҳибсда сақлай олади.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид