Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болалар сони энг кам бўлган мамлакатлар маълум қилинди
Ёшлар сони энг кам бўлган Жанубий Корея, Япония, Италия, Португалия, Испания ва Германия каби мамлакатлар келажакда турли муаммоларга дуч келиши мумкин.
Visual Capitalist портали 18 ёшгача бўлган аҳоли улуши энг кам мамлакатлар рейтингини тузди.
36 та давлатдан иборат рўйхатни Ҳонгконг бошқариб турибди. У ерда аҳоли сонидаги болалар улуши 12,6 фоизни ташкил қилади. Маълумотлар БМТ «Жаҳон аҳолисининг истиқболлари» ҳисоботидан олинган.
Кейинги ўринларни Жанубий Корея (12,9 фоиз) ва Япония (14 фоиз) эгаллаган. Тайван (14 фоиз) ва Сингапур (14,4 фоиз) ҳам юқори бешликка кирган.
Европа мамлакатлари орасида Италия (14,6 фоиз), Португалия (15,6 фоиз), Испания (15,8 фоиз), Греция (16,1 фоиз) ва Германияда (16,6 фоиз) вазият яхши эмас.
Таъкидланишича, кам сонли ёшларга эга мамлакатлар узоқ муддатли оқибатларга, жумладан ишчиларнинг камайиши ва иқтисодий ўсишнинг секинлашишига дуч келади. Демографик «бурилиш» бўлмаса, кўплаб мамлакатлар иқтисодий турғунлик ва ижтимоий кескинликка дучор бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
20:56 / 19.06.2026
Инфляция пасайиши секинлашса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
08:45 / 09.06.2026