Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстония НАТО қарорига мувофиқ мудофаа харажатини оширади
Эстония НАТО қарорларига мувофиқ мудофаа харажатларини оширади ва мамлакат «Россия таҳдиди» остида эканини таъкидлаяпти.
Эстония бош вазири Кристен Михалнинг айтишича, Россия кимнинг НАТОга аъзо бўлиши масаласига аралаша олмайди.
У расмий ташриф билан келган Хорватия пойтахти Загребда ҳамкасби Андрей Пленкович томонидан қабул қилинди.
Делегациялар учрашувидан сўнг қўшма матбуот анжумани ўтказилди.
Михал Эстониянинг НАТО қарорларига мувофиқ мудофаа харажатларини оширишини таъкидлаб, мамлакатнинг «Россия таҳдиди» остида эканини қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, Россия Украинадаги урушни тўхтатиш учун ўзининг босқинчилик сиёсатидан воз кечиши керак: «Россия қўшинлари Украинада ўлдиришни тўхтатганда, уруш тугайди, бу жуда оддий. Бу зарурий шарт».
Бош вазирнинг қўшимча қилишича, алянсга ким аъзо бўлишини НАТО ҳал қилади ва Россия бу жараёнга аралаша олмайди.
Хорватия бош вазири Пленкович ўз нутқида Россия тажовузи қаршисида Украинанинг кучини оширишни исташларини айтди.
Мавзуга оид
21:57 / 13.07.2026
Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
11:30 / 10.07.2026
НАТО тўрт давлат қиёфасида янги рақибни кўрмоқдами?
18:32 / 09.07.2026