Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Гуанчжоу-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйди
Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Гуанчжоу -Тошкент йўналиши бўйича тўғридан тўғри илк авиақатновлар амалга оширди.
Мазкур рейс билан Хитойнинг етакчи Guangzhou GZL компанияси кўмагида шакллантирилган ва 30 дан ортиқ маҳаллий сайёҳларни ўз ичига олган биринчи гуруҳ Ўзбекистонга жўнаб кетди.
Хитойлик сайёҳлар тўғридан тўғри парвозлар, жорий этилган визасиз режим, Ўзбекистоннинг бой маданияти, тарихи ва меҳмондўстлиги билан танишиш учун ажойиб имконият яратишини ҳамда Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларга саёҳат қилишни енгиллаштиришини таъкидлади.
Янги очилган Гуанчжоу - Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро алоқаларини ривожлантириш, ўзаро иқтисодий, маданий ва туристик алмашинувларни фаоллаштиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
08:31 / 01.06.2026
БМТ банкротлик хавфига дуч келмоқда — WSJ
08:21 / 01.06.2026
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
20:26 / 29.05.2026