Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Украинада июнда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони энг юқори кўрсаткичга етди
БМТ маълумотларига кўра, июн ойида Украинада 232 тинч аҳоли ҳалок бўлган, 1343 нафари яраланган. Бу кенг кўламли ҳужум бошланганидан бери энг юқори ойлик кўрсаткичдир. Уларнинг 98 фоизи Киев назорати остидаги ҳудудда ўлдирилган ва яраланган.
2025 йил июн ойида, БМТ маълумотларига кўра, Украинада 232 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, яна 1343 нафари яраланган. Бир ой ичида ҳалок бўлган ва яраланган тинч аҳолининг умумий сони 2022 йилнинг февралида Россиянинг кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичга етди, дея хабар беради БМТнинг Украинадаги Инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси 10 июл, пайшанба куни.
Тинч аҳолига зарба бериш мамлакатнинг 27 та ҳудудидан 17 тасида қайд этилган. Ҳалок бўлган ва яраланган тинч аҳолининг катта қисми (98 фоиз) Киев назорати остидаги ҳудудда бўлган. Охирги ойда ракета ва дрон ҳужумлари сони 2024 йил июнига нисбатан 10 баравар кўп бўлди. БМТ Днипро, Киев ва Харкивга берилган зарбаларга алоҳида эътибор қаратди.
«Июн ойи статистикаси жорий йилда вазият ёмонлашганини тасдиқлади», — дейилади пресс-релизда. БМТ маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида Украинада 6754 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ёки яраланган. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга кўпдир.
Умуман олганда, уруш бошланганидан бери БМТ миссияси камида 13 580 тинч аҳолининг, жумладан 716 боланинг ўлимини қайд этди. 34 115 киши жароҳат олди, шу жумладан 2 173 нафар бола.
«Талафотлар сонининг кескин ошишига таъсир кўрсатган асосий омиллар Россия Федерацияси томонидан шаҳарларга қарши кучли узоқ масофага учувчи ракеталар ва УУА қўлланиши бўлди, бу ўқ-дориларнинг бузғунчи кучини оширди», — дейилади БМТ баёнотида.
Мавзуга оид
09:02
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026