Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армияси ҲАМАСнинг олти нафар қўмондони ўлдирилганини маълум қилди
Ҳозирда Исроил Мудофаа армияси ҲАМАСнинг ҳарбий-денгиз кучларига қарши ҳарбий операциялар ўтказмоқда.
Фото: IDF
Исроил Мудофаа армияси (ЦАҲАЛ), Разведка бошқармаси, Миллий хавфсизлик агентлиги ва Жанубий қўмондонлик ҳамкорлигида ўтказилган операция давомида ҲАМАС ҳарбий-денгиз кучларининг олти нафар қўмондони ўлдирилди.
«Йўқ қилинган террорчилар «Темир қиличлар» уруши вақтида Исроил фуқаролари ва хавфсизлик кучларига қарши денгизда террорчилик актларини режалаштирган. Уларнинг бир қанчаси 7 октябр қирғини режалаштиришда иштирок этган», — дейилади ЦАҲАЛ хабарида.
Қайд этилишича, ҳозирда Исроил Мудофаа армияси ҲАМАСнинг ҳарбий-денгиз кучларига қарши ҳарбий операциялар ўтказмоқда. Исроил армияси ҳарбий кемалар, қурол-яроғ омборлари ва ҲАМАС активларига боғлиқ бошқа «кўп сонли террорчилик нишонлари»ни блокламоқда.
1 июл куни Исроил Мудофаа армияси Ғазо секторидаги ҳарбий операциясини кенгайтиргани ва ўнлаб «террочилар ва юзлаб террорчилик инфратузилмаси объектлари» йўқ қилингани маълум бўлганди. Ҳарбий-ҳаво кучлари бир суткада анклавдаги 140 та ҳарбий нишонга ҳужум қилган.
Мавзуга оид
21:51 / 26.12.2025
Исроил дунёда биринчи бўлиб Сомалиленд мустақиллигини тан олди
20:52 / 25.12.2025
Фаластинни парчалаш: Ғарбий соҳил харитаси қандай ўзгаряпти?
19:47 / 25.12.2025
Белгия Исроилга қарши геноцид иши бўйича халқаро судда очилган даъвога қўшилди
09:24 / 23.12.2025