Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда 19 та давлат иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди
Уч ҳафта давом этадиган машғулотларда Франция, Германия, Жанубий Корея ва Япония каби 19 та давлатдан 35 минг ҳарбий хизматчи иштирок этяпти.
Австралияда Talisman Sabre номи остида мисли кўрилмаган ҳарбий машғулотлар бошланди ва унда Ғарбий Европа ҳамда Ҳинд-Тинч океани минтақасининг кўплаб давлатлари иштирок этмоқда. Сидней кўрфазидаги очилиш маросимида АҚШ ва Австралия ҳарбий кучлари бош қўмондонлари иштирок этди. Шу куннинг ўзида Австралия илк бор Американинг PC30 HIMARS тизимларини синовдан ўтказиб кўрди.
Жорий йилда ўқув машғулотлари уч ҳафтада давом этиб, 4 августда якунланади. Унда 19 та давлат, жумладан, Франция, Германия, Жанубий Корея ва Япониядан 35 минг ҳарбий хизматчи иштирок этади. Малайзия ва Ветнам кузатувчи сифатида қатнашмоқда.
Ўқув машғулотлари давомида иштирокчи давлатлар кўплаб манёврларни машқ қилади. «Жанговар ўт очиш ва дала машқларидан бошлаб десант тушириш, қуруқликдаги қўшинлар ва жанговар авиация манёврларигача. Talisman Sabre бутун дунё ҳарбий хизматчиларини бирлаштириб, уларга денгизда, қуруқликда, ҳавода, космик ва кибер ареналарда машқ қилиш учун ажойиб имконият тақдим этади», - деб ёзади Австралия мудофаа саноати вазири Пэт Конрой.
Talisman Sabre бу — икки томонлама йирик ҳарбий ўқувлар бўлиб, 2005 йилдан бери АҚШ ва Австралия ўртасида мунтазам ўтказиб келинади. Одатда улар Австралия ҳудудида икки йилда бир маротаба ташкил этилади. 2015 йилдан бошлаб ўқувларга Япония ва Янги Зеландия ҳам қўшилган.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026