Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google гидроэлектр энергияси бўйича дунёдаги энг йирик шартномани имзолади
Компания умумий қиймати 3 миллиард долларга тенг 20 йиллик шартнома асосида электр энергиясини сотиб олади.
Google технология гиганти Канаданинг Brookfield Asset Management компанияси билан Қўшма Штатларга гидроэлектр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу гидроэлектр станциялари учун тоза энергия етказиб бериш бўйича дунёдаги энг йирик корпоратив битимдир, деб ёзди Reuters.
Google умумий қиймати 3 миллиард долларга тенг 20 йиллик шартнома асосида электр энергиясини сотиб олади. Технологик гигант, шунингдек, кейинги икки йил ичида Пенсилвания ва қўшни штатлардаги маълумотлар марказларига 25 миллиард доллар сармоя киритади.
Таъкидланишича, технология саноати сунъий интеллект ва булутли ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотлар марказларини қувватлантириш учун катта миқдорда тоза электр энергиясини талаб қилади. Айни пайтда Қўшма Штатларда электр энергияси истеъмоли рекорд даражага етгани кузатилмоқда.
Google эгаси Alphabet компанияси президенти Рут Порат АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам иштирок этиши кутилаётган Питсбургдаги СИ саммитида янгиликни муҳокама қилиши кутилмоқда. У ерда сунъий интеллект ва энергияга 70 миллиард доллар сармоя киритилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:16 / 29.06.2026
Кузда Apple 15 дан ортиқ янги гаджетни тақдим этади
18:14 / 27.06.2026
Ўзбекистонда пластик йўллар технологияси жорий этилади
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
18:13 / 10.06.2026