Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Тожикистон ва Ўзбекистон билан туташ чегаралар тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди
Президент Садир Жапаров тегишли қонунни имзолади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров «2025 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида имзоланган Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида уч давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади.
Қонун Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши томонидан 2025 йил 25 июнда қабул қилинган.
Қонуннинг мақсади «Қирғизистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги ва «Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешининг Регламенти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ давлат ички тартиб-қоидаларини амалга оширишдан иборат.
31 март куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон президентри Шавкат Мирзиёев Хўжанддаги учрашувда давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолади. Чегаралар туташган жой Фарғона водийсида жойлашган бўлиб, Сўғд (Тожикистон), Фарғона (Ўзбекистон) ва Боткен вилоятларини (Қирғизистон) боғлайди.
Мавзуга оид
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
18:14 / 28.05.2026