Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ЕИдан ташқарида депортация марказлари яратишни қўллаб-қувватлади
Германия Ички ишлар вазирлиги раҳбари бошпана олиш ҳуқуқига эга бўлмаган мигрантлар учун Европа Иттифоқидан ташқарида депортация марказлари ташкил этилишини «мутлақо зарур бўлган инновацион ёндашув» деб атади.
Германия ички ишлар вазири Александр Добриндт аризаси рад этилган бошпана изловчилар - Return Hubs учун Европа Иттифоқидан ташқарида депортация марказларини яратиш тарафдори эканлигини айтди. Бу ҳақда у 22 июл, сешанба куни Копеҳагенда ЕИ давлатлари ИИВ раҳбарлари норасмий учрашуви давомида айтиб ўтди.
«Биз депортация марказларига бўлган талабни қўллаб-қувватлаймиз. Биз буни мутлақо зарур бўлган инновацион ёндашув, деб ҳисоблаймиз», деди у тадбир очилишида. Бундай режаларни амалга ошириш учун «келинган мамлакатларга имкон қадар яқин жойлашган» давлатлар билан рад этилган бошпана изловчиларни қабул қилиши мумкин бўлган шартномалар тузилиши керак, деди Германия вазири.
«Европа Иттифоқига аъзо бўлган айрим давлатлар учун учинчи давлатлар билан бундай шартномалар тузиш қийин бўлганлиги сабабли, Европа Иттифоқининг бир нечта давлатларини бирлаштириш (депортацияни қўшма марказлар орқали амалга ошириш учун) мантиқий бўлиши мумкин», — дея Добриндт сўзларини келтиради epd агентлиги. Германия ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг қатор давлатлари аллақачон бу борада аниқ режаларга эга ва уларга бошқа давлатлар ҳам қўшилиши мумкин. «Мен Германия учун ҳам буни истисно қилишни хоҳламайман», деди Александр Добриндт.
Ўз навбатида, Европа Иттифоқининг миграция масалалари бўйича комиссари Магнус Бруннер Европа Иттифоқи давлатларига бошпана изловчиларни Европа Иттифоқидан ташқаридаги мамлакатларга, ҳатто бу давлатлар билан алоқаси бўлмаса ҳам, депортация қилиш имкониятини беришни таклиф қилди.
Мавзуга оид
23:45 / 27.06.2026
Германияда жазирама ҳарорат бўйича янги рекорд
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
10:35 / 22.06.2026