Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер қаъридан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
Ҳуқуқбузарлик видеотехника воситалари орқали қайд этилиши ҳамда «Геомониторинг» тизими орқали юборилиши лозим.
Ҳукумат қарори билан «Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ҳуқуқбузарлик видеотехника воситалари орқали қайд этилиши ҳамда «Геомониторинг» тизими орқали Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига юборилиши лозим.
Фото ва видео материалларда қуйидагилар акс эттирилиши керак:
- содир этилган ҳуқуқбузарлик;
- ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
- ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.
Фото ва видео материаллар 15 иш кунида кўриб чиқилади.
Фото ва видео материалларни юборган шахслар қуйидаги миқдорларда пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
- кенг тарқалган норуда фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олиш ёки бошқа жойга ташиш бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМ 1 баравари (375 минг сўм);
- фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 5 фоизи.
Мавзуга оид
20:05 / 09.06.2026
Президентга тоғ-кон саноати ва геологияда рақамли технологияларни жорий қилиш режалари тақдим этилди
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
22:05 / 04.04.2026
Шавкат Мирзиёев геология соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади
18:23 / 04.04.2026