Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом цивилизацияси марказига контрабандачилардан мусодара қилинган 267 та маданий ашё топширилди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Сариосиё» чегара божхона пости ходимлари томонидан республика ҳудудидан 267 дона қадимий тангалар ва тақинчоқлар қисмларини ноқонуний йўллар билан олиб чиқишга уриниш фош қилинган эди.
Ушбу ашёларнинг қадимийлиги ва қийматини аниқлаш мақсадида ўтказилган бадиий экспертиза хулосасига кўра, 39 дона осма безак кўринишидаги кумуш тангалар XIX асрда Бухоро амирлигида зарб қилинган, 228 та тақинчоқ қисмлари эса XIX аср охири ва XX аср бошларига мансуб деб топилди.
Суднинг тегишли қарорига биноан давлат эгалигига ўтказилган тарихий буюмлар Божхона қўмитаси раиси ташаббуси билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига топширилди.
Шу муносабат билан Божхона қўмитаси раиси ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори иштирокида тарихий-маданий бойликларни топшириш-қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда божхона органлари томонидан ноёб тарихий ва маданий бойликларни асраб-авайлаш йўналишида кенг кўламдаги чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилаётгани таъкидланди.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
17:54 / 17.05.2026
Ўзбекистонга қайтарилган ноёб тарихий буюмлар илк бор илмий жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди
21:26 / 05.05.2026
Давлат чегарасидаги ноқонуний туннел учун жиноий жавобгарлик жорий этилади
18:00 / 01.05.2026