Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ерларнинг энг катта қисми қишлоқ хўжалиги учун ажратилган
Мамлакатнинг умумий ер майдони 44,9 миллион гектарни ташкил этади. Бу ҳақда Кадастр агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон ерларининг энг катта қисми қишлоқ хўжалиги учун ажратилган. Яъни, 26,2 миллион гектар майдонлардан мазкур соҳа вакиллари фойдаланади.
Республика ер фонди таркибида 11 миллион гектар ерлар ўрмонларга тегишли. Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар улуши ҳам нисбатан юқори — 4,2 миллион гектар.
Мамлакат ерларининг 1,3 миллион гектари захира, 1 миллион гектари сув фондига қарашли. Шу билан бирга, саноат, транспорт, алоқа ва мудофаа ерлари 798,8 минг гектар, аҳоли пунктлари ерлари 221,5 минг гектарни ташкил этади. Тарихий-маданий аҳамиятга эга ерлар майдони эса 32,3 минг гектарга тенг.
Мавзуга оид
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026