Жаҳон | 21:32 / 27.07.2025
2975
2 дақиқада ўқилади

Британия ташқи ишлар вазири Ғазода гуманитар танаффус эълон қилинишини “кеч ташланган қадам” деб атади

Дэвид Лэммининг фикрича, танаффус эълон қилиниши “Ғазо аҳолисининг уқубатларини енгиллаштирмайди”.

Фото: Anadolu Agency

Исроил армиясининг Ғазонинг айрим ҳудудларида тактик танаффуслар жорий этиш тўғрисдаги қарори муҳим, лекин аллақачон ташланиши керак бўлган қадамдир, дейилади Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэммининг баёнотида.

"Исроил мудофаа армиясининг гуманитар йўлак очиш ва ҳаводан гуманитар ёрдам ташлашни тиклаш учун вақтинчалик танаффус эълон қилиши - зарур, лекин жуда кеч ташланган қадам. Ёрдам бериш яқин соатлар ва кунларда зудлик билан тезлаштирилиши керак", - деди у. 

Вазирнинг қўшимча қилишича, танаффус эълон қилиниши “Ғазо аҳолисининг уқубатларини енгиллаштирмайди”.

"Урушга нуқта қўйиш учун ўт очишни тўхтатиш, асирларни озод қилиш ва Ғазога қуруқлик орқали гуманитар ёрдам тўхтовсиз етказилишига кафолат бериш керак. Бу чоралар тўлиқ амалга оширилиши, гуманитар ёрдам бериш йўлидаги тўсиқлар олиб ташланиши керак", - деди Лэмми.

Якшанба куни Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) гуманитар мақсадлар учун Ғазо минтақасининг айрим ҳудудларида ҳар куни соат 10.00дан 20.00гача тактик танаффус қилишини билдирди. Танаффус Ал-Маваси, Дайр-ал-Балаҳ туманлари ва Ғазо шаҳрида жорий этилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид