Жаҳон | 11:08 / 28.07.2025
3735
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Киевга зарбаси: саккиз киши, жумладан бир бола яраланди

Россиянинг Украина пойтахтига берган янги зарбаси оқибатида саккиз киши яраланди. Улар орасида уч ёшли бола ҳам бор.

Фото: Украина полицияси

Россия қўшинлари 28 июл, душанбага ўтар кечаси Киевга яна ҳужумкор учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилди. Украина пойтахтининг Дарницкий туманида саккиз киши, жумладан, уч ёшли бола яраланди, деди Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко. Унинг сўзларига кўра, бола ўртача жароҳатлар олган. Тўрт киши касалхонага ётқизилган.

Ткаченко, шунингдек, Дарницкий туманида душман ҳужуми натижасида кўп қаватли турар жой биносининг деразалари синиб тушганини айтди. Шаҳар полицияси вайронагарчилик акс этган кадрларни Telegramʼга жойлаштирди.

Кеча кечқурун Киевда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Маълумотларга кўра, шаҳарда портлашлар содир бўлган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳозирча Киевга қилинган ҳужумга изоҳ бермади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид