Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғазога гуманитар ёрдам: Мерц Нетаняҳудан янги қадамлар талаб қилди
Исроил бош вазири билан телефон суҳбатида Германия канцлери Ғазода тактик пауза эълон қилинишидан кейин «тезда муҳим қадамлар қўйилиши»ни талаб қилди.
Германия канцлери Фридрих Мерц Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан телефон орқали суҳбатда тактик пауза эълон қилинганидан кейин «тезда муҳим қадамлар қўйилиши»ни талаб қилди. Суҳбат 27 июл куни бўлиб ўтди.
Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Telegramʼда Ғазо секторига етиб келаётган инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ошириш учун гуманитар мақсадларда маҳаллий вақт билан 12:00 дан 22:00 гача (Тошкент вақти билан) ҳарбий амалиётларда тактик пауза жорий этишини маълум қилган эди.
Режим секторнинг бир қатор ҳудудларида кейинги хабарномагача амал қилади. Бунга армия сўнгги вақтларда фаол ҳарбий амалиётлар ўтказмаган ҳудудлар, жумладан, Ал-Маваси, Дайр ал-Балоҳ шаҳарлари ва Ғазо шаҳрининг айрим ҳудудлари киради.
Қарор БМТ ва халқаро ташкилотлар билан келишилган.
Бундан ташқари, маҳаллий вақт билан соат 06:00 дан 23:00 гача аҳолига озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб берувчи ва тарқатувчи гуманитар карвонларнинг хавфсиз ўтиши учун барча ҳудуд бўйлаб махсус йўналишлар амал қилади.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026