Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил дрони Ливанда ўрмон ёнғинига сабаб бўлди
Исроил армияси ҳозирча ҳужум ҳақида маълумот бермаган.
Фото: Anadolu Agency
Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчисиз учоғи Ливан жанубидаги Тир ва Ятир шаҳарлари яқинидаги ўрмонларга ёндирувчи бомбалар ташлади. Бу ҳақда Ливаннинг NNA ахборот агентлиги хабар берди.
Хабарга кўра, дрон ҳужуми ўрмон ёнғинига сабаб бўлган. Ёнғинни ўчириш учун Ливан фуқаролик мудофааси бўлинмалари сафарбар этилган. Исроил армияси ҳозирча ҳужум ҳақида маълумот бермаган.
Исроил ва Ливан ўртасида 2024 йил 27 ноябрда имзоланган сулҳ битимига қарамай, Исроил томони унинг шартларини мунтазам равишда бузмоқда.
Ливанга қуруқликдан уюштирилган ҳужумлар чоғида бир қанча чегара шаҳарларига кирган Исроил қўшини, келишувнинг тўлиқ чекинишни талаб қиладиган бандига қарамай, беш нуқтада позицияларини эгаллашда давом этмоқда.
Мавзуга оид
13:30
АҚШ чекинса, Исроил ядровий вариантни танлайдими?
21:34 / 12.04.2026
Туркия прокуратураси Исроил ҳукумати раҳбарларига нисбатан 4596 йилгача қамоқ жазоси берилишини сўради
20:05 / 12.04.2026
Исроил армиясига Эронга ҳужум қилишга тайёрланиш буюрилди – ОАВ
16:16 / 11.04.2026