Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда тил билмайдиган мигрантларни баъзи касбларга ишга қабул қилмаслик таклиф этилди
Бундай касблар орасида ҳайдовчилар, сотувчилар ва тиббиёт ходимлари бор.
Россия Меҳнат вазирлиги чет эллик ишчиларни одамлар билан ижтимоий муносабатларни назарда тутувчи лавозимларга квоталар бўйича ишга жойлаштиришни тақиқлашни таклиф қилди. Бундай касблар орасида ҳайдовчилар, сотувчилар ва тиббиёт ходимлари бор.
Буйруқ лойиҳаси 1 август куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сайтида эълон қилинди. Ҳукумат квотаси чет эл фуқаросининг Россияда бир йилдан ортиқ бўлмаслигини назарда тутади. 2025 йил учун 234,9 мингта рухсатнома квотаси белгиланган.
22 июл куни Давлат думаси квота бўйича келган мигрантларга рус тилини билиш бўйича тест топширмасликка имкон берадиган қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Меҳнат вазирлигининг фикрича, бу хориждан ишчи кучини жалб қилиш имконини беради.
Мавзуга оид
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026