Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санду Россияни Молдовадаги сайловларга аралашишни режалаштирганликда айблади
Молдова президенти, европапараст курс тарафдори Майя Санду Россияни 28 сентябр куни мамлакатда бўлиб ўтадиган парламент сайловларига аралашиш ниятида эканликда айблади. Сўров натижаларига кўра, ҳукмрон европапараст партия кўпчилик ўринни йўқотиши мумкин.
Молдова президенти Майя Санду Россия расмийлари мамлакатда 28 сентябрга белгиланган парламент сайловларига аралашиш ниятида, деб ҳисоблайди. У бу ҳақда матбуот анжуманида маълум қилди. Трансляция унинг Facebookʼдаги саҳифасида амалга оширилди.
«Россия Федерацияси жорий йилнинг кузидан бошлаб Молдова Республикаси устидан назорат ўрнатиш ниятида ва сентябрдаги сайловларга мисли кўрилмаган даражада аралашиш режасини тайёрламоқда», — деди Санду.
«Россиянинг мамлакатимиз ички ишларига аралашувининг энг катта хавфи шундаки, у мамлакатимизнинг миллий хавфсизлиги, суверенитети ва Европа келажагига бевосита таҳдид солади», — дея қўшимча қилди президент.
Унинг сўзларига кўра, «фақат криптовалюталар орқали 100 миллион еврога яқин маблағни молиялаштириш режалаштирилган». Reuters таъкидлаганидек, Санду Россиянинг режалари ҳақида ҳеч қандай аниқ далил келтирмаган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу айбловларни рад этиб, Москва «бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслигини» айтди.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026