Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон чегара ўтказиш пунктларида қисқа муддатли навбатлар юзага келиши мумкин
2-4 август кунлари божхона постларида таъмирлаш ва профилактик ишлар амалга оширилади.
Қирғизистон чегара ўтказиш пунктларида дастурий техник таъмирлаш ва профилактик ишлар амалга оширилмоқда. Шу сабабли, 2-4 август кунлари божхона постларида юк машиналарининг қисқа муддатли навбатлари юзага келиши мумкин, деб хабар берди Божхона қўмитаси вакили.
Қайд қилинишича, Қирғизистон божхона органлари фаолиятини рақамлаштириш доирасида ушбу давлатдан транзит тарзида ҳаракатланадиган юк автотранспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини янада тезлаштиришга хизмат қилувчи янги ахборот тизимлари жорий этилади.
Таъкидланишича, бу ҳайдовчиларнинг божхонадан ўтиш жараёнларини соддалаштириш билан бир қаторда бунга сарфланадиган вақтни ҳам сезиларли даражада қисқартиради.
Мавзуга оид
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
21:34 / 13.06.2026