Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон жанубида 40 гектар майдонда юз берган ёнғин ўчирилди
Ёнғин Олмаота областидаги Дўлан қишлоғи яқинида, тоғли ҳудудда қуриган ўт-ўланлар ва буталарнинг ёниб кетиши оқибатида вужудга келган.
Қозоғистон жанубида Олмаота области тоғларида содир бўлган йирик табиат ёнғини бартараф этилди, деб хабар берди мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Хабарда айтилишича, ёнғинни ўчиришга 100дан ортиқ қутқарувчилар ва вертолёт жалб этилган.
"Ёнғин бартараф этилди. Ёнғиннинг умумий майдони 40 гектарни ташкил этди. "Казавиаспас" вертолёти ёрдамида 24 тонна сув сепилди. Жабрланганлар йўқ", - дейилади вазирлик Telegram-каналидаги хабарда.
Ёнғин Олмаота областидаги Дўлан қишлоғи яқинида, тоғли ҳудудда қуриган ўт-ўланлар ва буталарнинг ёниб кетиши оқибатида юз берган. Ёнғинни ўчириш учун 100дан ортиқ қутқарувчилар, 20та техника ва вертолёт жалб этилган.
Мавзуга оид
13:31
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:50 / 10.06.2026