Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядан Сурияга табиий газ етказиб бериш бошланди
Алпарслан Байрактарнинг сўзларига кўра, Туркия энергетика ва табиат ресурслари вазирлиги Сурияда электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича комплекс режалар ишлаб чиқмоқда.
Туркия энергетика ва табиат ресурслари вазири Алпарслан Байрактар Сурияга Туркия орқали Озарбойжон табиий газини етказиб бериш бошланганини маълум қилди.
“Бугун биз энергетика соҳасида Туркия ва Сурия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг муҳим рамзи – Туркия-Сурия газ ўтказгичини расман очмоқдамиз”, — деди у Туркиянинг Килис вилояти орқали Сурияга Озарбойжон табиий газини етказиб бериш бошланиши муносабати билан ташкил этилган маросимда.
Байрактар лойиҳа ҳамкорлари Сурия, Озарбойжон ва Қатарга миннатдорлик билдирди.
Вазир Туркия президенти Ражаб Тайип Эрдўған Суриядаги ҳаётни тезроқ меъёрига қайтариш учун шошилинч чоралар кўриш топшириғини берганини эслатиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, шу муносабат билан вазирлик аҳолининг муҳим эҳтиёжларидан бири бўлган электр энергияси таъминоти бўйича комплекс режалар ишлаб чиқмоқда.
Унинг қайд этишича, Сурияга суткасига 6 млн куб метргача газ етказиб берилади.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026