Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Фото: Kun.uz
Қарорга кўра, Ўзбекистон ҳукумати билан Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим 2024 йил 22 октябр куни Куала-Лумпур шаҳрида имзоланган.
Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026