Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Россия нефтини сотиб олаётган Ҳиндистонни жазолашга ваъда берди
Оқ уй раҳбари ҳинд товарларига янги божлар солинишини маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳиндистон Россия нефтини сотиб олишда ва уни фойда билан қайта сотишда давом этаётгани сабабли ҳинд товарларига тарифларни сезиларли даражада ошириш ниятида эканини маълум қилди. У Ҳиндистонни Украинадаги уруш қурбонларига эътибор бермаётганликда айблади.
«Ҳиндистон нафақат катта ҳажмда Россия нефтини сотиб олмоқда, балки кейин унинг катта қисмини очиқ бозорда катта фойда билан қайта сотяпти», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
АҚШ президенти сўзларига кўра, «Украинада Россия ҳарбий машинасидан қанча одам ҳалок бўлаётгани Ҳиндистонни қизиқтирмайди». Шунинг учун Трамп Ҳиндистоннинг Америкага тўлайдиган божларини сезиларли даражада оширишга ваъда берди.
1 август куни Россиядан ҳарбий ускуналар ва энергия ресурсларини сотиб олаётгани туфайли Ҳиндистон товарларига 25 фоизлик Америка божлари кучга кирди. Трамп, шунингдек, агар Москва Украина билан тинчлик битими тузмаса, Россия нефтини сотиб олувчи мамлакатлардан импортга 100 фоизлик божлар жорий этиш билан таҳдид қилди. Вашингтоннинг босимига қарамай, Ҳиндистон ҳукуматидаги манбалар Ню-Деҳли Москвадан нефт сотиб олишни давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
22:24 / 16.06.2026