Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Чикунгуня безгаги Ўзбекистонда тарқалмайди” – Санэпидқўмита
Хитойда бир ҳафта ичида уч мингга яқин кишида аниқланган чикунгуня безгаги Ўзбекистонга хавф туғдирмайди. Санэпидқўмитага кўра, ушбу касалликни тарқатувчи чивинлар республика табиатида учрамайди.
Фото: Getty images
Хитойда кўпайган чикунгуня безгаги Ўзбекистонда тарқалмайди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси маълум қилди.
Унга кўра, ушбу касалликни тарқатувчи чивинлар Ўзбекистон табиатида учрамайди.
Хитойнинг Гуандун провинциясида бир ҳафта ичида 2800 нафардан ортиқ инсонда чикунгуня безгаги аниқланган. 27 июлдан 2 августга қадар вирус юқтириш билан боғлиқ 2892 та янги ҳолат қайд этилган.
“Эпидемия авж олиши жиловланди, бироқ касаллик юқтирувчи чивинлар сабабли унинг профилактикаси ва назорати борасида жиддий муаммолар мавжуд”, деганди Гуандун провинцияси касалликларни профилактика ва назорат қилиш марказининг юқумли касалликлар бўйича бош эксперти Кан Мин.
Мавзуга оид
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
11:22 / 04.12.2025
Макрон Пекинга келди: Украина уруши ва савдо можаролари муҳокама қилинади
19:03 / 02.12.2025