Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
877 от кучи, музлаткич ва лидар. Янгиланган Tank 500 савдолари бошланди
Танк 500 ҳибрид йўлтанламас бўлиб, у харидорларга икки хил комплектацияда таклиф этилмоқда.
Хитойда янгиланган Tank 500 ҳибрид йўлтанламаси фақат двигателлари ва батареялари фарқ қиладиган Hi4-Т ва Hi4-З комплектацияларида сотувга чиқди. Моделнинг янгиланганини унинг олд ойнаси тепасидаги лидардан дарҳол сезиш мумкин. Лидар иккала версияда ҳам мавжуд. Йўлтанламас ҳайдовчи учун ёрдамчи тизим — Coffee Pilot Ultra’нинг учинчи авлодини қўллаб-қувватлайди. Тизим таркибига 27 та сенсорли қурилма киради (лидар, учта миллиметр диапазондаги радар, 12 та ултратовуш сенсори ва 11 та юқори аниқликдаги камера мавжуд).
Йўлтанламас салонида қатор қулайликлар мавжуд: 5,4 литр сиғимли музлаткич, бир эмас, иккита смартфонни симсиз қувватлаш мосламаси. Ҳаракат режимини рулдаги тугмача орқали ҳам ўзгартириш мумкин.
Иккала комплектация ҳам 2 литр сиғимли бензинли двигател билан жиҳозланган. Hi4-Т бензинли двигателдан ташқари битта электромотор ҳамда 37,1 kWh батареяга эга. Двигателлар максимум 408 от кучини беради. Фақат токнинг ўзида WLTC цикли бўйича 110 км масофа босиб ўта олади. Узатмалар қутиси эса тўққиз поғонали автомат ҳисобланади.
Hi4-З комплектациясига эса иккита электромотор, уч поғонали DHT трансмиссия, 59,05 kWh батарея ўрнатилган. У фақат токнинг ўзида 200 км масофа босиб ўтиши мумкин. Двигателлар жами 877 от кучини бера олади.
Hi4-T нархи 360 минг юан (50 минг доллар), Hi4-Z эса 388,8 минг юан (54 минг доллар) этиб белгиланган.
Мавзуга оид
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
17:37 / 04.12.2025
Сирдарёдаги 9 та туман-шаҳар ҳокимлари Хитойга йўл олади
11:22 / 04.12.2025
Макрон Пекинга келди: Украина уруши ва савдо можаролари муҳокама қилинади
19:03 / 02.12.2025