Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия ички ишлар вазирлари мигрантлар учун янги жорий этилган қоидаларни муҳокама қилди
Россия ички ишлар вазирининг таъкидлашича, Россия ҳукумати миграция соҳасини тартибга солиш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев ва Ўзбекистон ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов Санкт-Петербургда Россиядаги мигрантлар учун янги қоидаларни муҳокама қилди.
Хабар қилинишича, Колокольцев Тошпўлатовга Россия ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузган хорижликлар ўз ҳуқуқий мақомларини 2025 йилнинг 10 сентябригача тиклашлари мумкинлигини маълум қилди.
Россия ички ишлар вазири шунингдек, ўзбекистонлик ҳамкорлар томонидан ҳам тегишли ахборот кампанияси давом эттирилишига умид билдирди.
Колокольцевнинг таъкидлашича, Россия ҳукумати миграция соҳасини тартибга солиш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.
У миграция соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш мақсадида апрелда ички ишлар вазирлигида чет эл фуқароларининг фуқаролик ва рўйхатга олиш масалалари хизмати ташкил этилганини қайд этди.
Мавзуга оид
11:55
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026