Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google осмонида қора булутлар: компанияга харидор ҳам тайёр, монополияга қарши даъво очилиши кутилмоқда
Фото: News18
Perplexity SI қидирув тизими Google’га Chrome’ни 34,5 млрд долларга сотиб олишни таклиф қилди. Bloomberg нашрининг хабар беришича, Perplexity сунъий интеллект қидирув тизими Alphabet компаниясига, агар унга қарши монополияга қарши даъво қаноатлантирилса, Chrome браузерини 34,5 млрд долларга сотиб олиш тўғрисида расмий таклиф йўллаган. Бир нечта йирик инвестиция фондлари ушбу битимни тўлиқ молиялаштиришга розилик ҳам билдирган.
Компания браузерга ҳеч қандай “яширин ўзгартиришлар” киритмасликка ваъда берди.
Агар таклиф қабул қилинса, Perplexity икки йил ичида Chrome ва Chromium’га 3 млрд доллар сармоя киритади ва иқтидорли ходимларининг катта қисмини иш билан таъминлайди.
Шу билан бирга, Google “монополияга қарши хавфлардан қочиш учун” Perplexity’дан улуш олмайди.
Аввалроқ агар АҚШ Адлия вазирлигининг бош компаниядан ажралиб чиқиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинса, Google Chrome браузерини 20 млрд долларга сотиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Қайд этилишича, бу қарор энг йирик технологик компаниялардан бирига нисбатан тарихий босим чораси бўлиши мумкин.
Аввалроқ Bloomberg АҚШ Адлия вазирлиги суд орқали Google’ни Chrome браузерини сотишга мажбурламоқчи экани ҳақида хабар берган эди.
Бундан ташқари, агентлик қидирув натижаларида сунъий интеллект томонидан яратилган жавоблар учун бошқа контентдан фойдаланишни чеклаш, шунингдек, Android операцион тизимини бошқа Google хизматларидан, жумладан, Google Play иловалар дўконидан ажратишни таклиф қилди.
Август ойида Вашингтондаги округ суди Google қидирув тизимлари бозорида қурилма ишлаб чиқарувчилари ва веб-браузерлар билан ўзларининг маҳсулотларида ўз қидирув тизимидан фойдаланиш бўйича келишувлар билан монополияни ўрнатиш ортидан қонунчиликни бузган деб топди.
Суд бундай «миллиардлаб» битимлар бошқа интернет қидирув тизимлари учун рақобатни қийинлаштиради, деб ҳисоблади.
Август ойи ўрталарида Адлия вазирлиги технологик гигантни бўлиш имкониятини кўриб чиқаётган эди.
Энг кўп муҳокама қилинган вариантлар орасида Android операцион тизими, AdWords ва Chrome сотуви бор эди.
Бироқ Google’нинг ўзи таклиф қилинган бўлиниш ҳақидаги маълумотларни рад этди. Ўша пайтда янги монополияга қарши ҳолат қайд этилмаган.
Ушбу қарор Meta, Amazon ва Apple каби бошқа йирик технология компаниялари учун ҳам намуна бўлиши мумкин.
Масалан, Европа Комиссиясининг яқинда юз берган иши ва қароридан сўнг Apple учинчи компанияларга контактсиз тўловларни амалга ошириш ва ўрнатилган иловаларни ўчиришга рухсат беришга мажбур бўлди.
Google’нинг таъкидлашича, бундай натижа бозорга зарар етказиши, нархларнинг ошиши ва инновацияларни секинлаштириши мумкин. Компания, шунингдек, Meta каби рақобатчиларга ишора қилади ва реклама берувчиларнинг кўплаб муқобил вариантлари борлигини айтади.
АҚШ Адлия вазирлиги YouTube бош директорини сўроқ қилишни ва компания реклама бўлимининг собиқ ва амалдаги раҳбарлари кўрсатмаларини тинглашни режалаштирмоқда.
Агар Адлия вазирлиги ҳақ бўлиб чиқса, Google нафақат ўз бизнесининг бўлиниши, балки товон талаб қиладиган реклама берувчиларнинг суд жараёнлари тўлқинига дуч келиши мумкин.
Bernstein таҳлилчилари Google’нинг умумий молиявий йўқотишлари 100 млрд долларгача етиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Бу сўнгги икки ой ичида Google’га қарши қўзғатилган иккинчи монополияга қарши ишдир. Август ойида суд компаниянинг интернет қидирув бозоридаги монополиясини ноқонуний сақлаб қолгани ҳақида қарор чиқарган. Бу сўнгги 20 йилдаги энг йирик монополияга қарши қарор эди.
Мавзуга оид
19:24 / 10.12.2025
Apple ва Google ҳамкорликни эълон қилди - iPhone’дан Android’га ва аксинча ўтиш осонлашади
18:18 / 08.12.2025
Google ва Apple ўзбекистонликларни ҳакерлар ҳужуми ҳақида огоҳлантирди
23:35 / 28.11.2025
Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили жорий этилди
22:05 / 28.11.2025