Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексика 26 нафар наркобаронни АҚШга топширди
АҚШга экстрадиция қилинганлар орасида Los Cuinis гуруҳи раҳбарларидан бири - Эл Куини лақаби билан танилган Абигайел Гонсалес Валенсия; “Рицар тамплиерлар” картелининг собиқ раҳбари, Ла Тута лақаби билан танилган Сервандо Гомес Мартинес ва жиноят оламининг катта таъсир кучига эга бошқа аъзолари бор.
Мексика наркокартелларда иштирок этишда гумонланган 26 кишини АҚШга топширди, деб хабар қилди Reuters.
"Уларнинг барчаси Америка соҳилларига зўравонлик ва наркотиклар келишида қатнашган ва ўз жиноятлари учун жиддий жавоб беришади", - деди АҚШ бош прокурори Пэм Бонди.
Манбаларнинг сўзларига кўра, АҚШга экстрадиция қилинганлар орасида Los Cuinis гуруҳи раҳбарларидан бири - Эл Куини лақаби билан танилган Абигайел Гонсалес Валенсия; “Рицар тамплиерлар” картелининг собиқ раҳбари, Ла Тута лақаби билан танилган Сервандо Гомес Мартинес ва жиноят оламининг катта таъсир кучига эга бошқа аъзолари бор.
Мексика шу йилнинг февралида АҚШга 29 нафар картел аъзоларини топширганди.
Июл ойи охирида Доналд Трамп хавфсизлик ва ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик қилиш эвазига Мексикага нисбатан бож киритишни 90 кунга кечиктиришга рози бўлганди.
Мавзуга оид
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026
Ўлимга тик боққан одам – вулқон лаваси остида қолган фотограф
21:07 / 25.06.2026
Президент АҚШ Савдо вакили билан ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
09:40 / 24.06.2026