Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Аляскадаги саммит учун Россияга қарши санкцияларни бир ҳафтага қисман бекор қилди
Трамп-Путин учрашувига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган чекловлар вақтинча олиб ташланди.
АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ва Владимир Путиннинг Аляскадаги саммитини ўтказиб олиш мақсадида Россияга қарши санкцияларни вақтинча юмшатди.
Россияга қарши санкцияларнинг бир қисмини вақтинча тўхтатиш учун идора 125-сонли бош лицензияни эълон қилди, у 20 августгача амал қилади.
«Санкциялар билан тақиқланган барча операцияларга Аляска штатида АҚШ ҳукумати ва Россия ҳукумати ўртасидаги учрашувларда иштирок этиш ёки уни қўллаб-қувватлаш учун 2025 йил 20 август куни шарқий соат 00.01 гача рухсат берилади», дейилади хабарда.
15 август куни Аляскада Трамп ва Путин учрашуви бўлиб ўтади. CNN маълумотларига кўра, саммит ўтказиладиган жой сифатида Элмендорф-Ричардсон бирлашган ҳарбий базаси танланган. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, музокараларнинг асосий мавзуси Украинадаги можарони узоқ муддатли ҳал қилиш йўлларини излаш бўлади.
Мавзуга оид
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026
Ўлимга тик боққан одам – вулқон лаваси остида қолган фотограф
21:07 / 25.06.2026
Президент АҚШ Савдо вакили билан ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
09:40 / 24.06.2026