Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ярим йил ичида ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхона бўлди
Ўзбекистондаги 20 та ишлаб чиқариш корхонасининг солиқ тўловлари қарийб 9,2 трлн сўмни ташкил этган.
Фото: Ўзбекнефтгаз
Жорий йил январь—июнь ойларида Ўзбекистонда ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 57 минг 792 та корхона 43,8 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлаган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълумот берди.
Маълумотга кўра, 20 та ишлаб чиқариш корхонасининг солиқ тўловлари қарийб 9,2 трлн сўмни ташкил этган. Уларнинг товар айланмаси 91 трлн сўм, фойдаланган солиқ имтиёзлари миқдори 1,2 трлн сўмдан ошган.
Ярим йил ичида ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхона “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўлди — 1,9 трлн сўм. Ундан кейинги ўринларга “Узбат” АЖ (1,3 трлн сўм) ва “Талимаржон ИЭС” АЖ (1,3 трлн сўм) жойлашди.
Йилнинг дастлабки олти ойи давомида “Узавтомоторс” АЖ 700 млрд, “Шўртан газ-кимё мажмуаси” 497,7 млрд, “Ташкент тобакко” МЧЖ 478 млрд ва “Кока-кола ичимлиги Ўзбекистон” МЧЖ 403 млрд сўм солиқ тўлаган.
Юқори ўнталикдан, шунингдек, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ (398 млрд сўм), “Навоийазот” АЖ (384,7 млрд сўм) ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ (271,7 млрд сўм) ўрин олган.

Мавзуга оид
09:18 / 29.04.2026
Сирдарёда солиқчи пора сифатида тилла тақинчоқ олганда ушланди
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
14:59 / 15.04.2026
Солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш ва янги имтиёзлар бермаслик зарур – ХВЖ миссияси
20:39 / 11.04.2026