Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Трамп нимани хоҳлайди ва нимани муҳокама қилишга тайёр?
Аляскадаги саммит олдидан томонларнинг позициялари ҳақида қисқача.
Россия
Расмий позиция. Ўт очишни тўхтатиш — фақат можаронинг «дастлабки сабаблари бартараф этилгач». Украинанинг тўрт региони ва Қрим Россияники деб тан олиниши керак. Санкциялар бекор қилиниши керак. Украина НАТО аъзоси бўлишдан воз кечиши лозим.
Норасмийси. Агар Украина қуролли кучлари Донбассдан кетадиган бўлса, можарони тўлиқ музлатишга тайёр. Қўшимча шартларсиз ҳавода сулҳ тузишни муҳокама қилишга ҳам.
АҚШ
Расмий позиция. Асосий мақсад — зудлик билан ўт очишни тўхтатиш. Путин ва Зеленскийни «учраштириш». Агар Путин ўт очишни тўхтатмаса, Россияни янги санкциялар кутмоқда. Украинанинг «бўлиниши» муҳокама этилмайди. Учрашувдан умидлар — катта эмас.
Норасмийси. Ўт очишни тўхтатиш эвазига Россия эгаллаб олган ҳудудларни тан олиш ва санкцияларни бекор қилишга тайёр — аммо Украина НАТО аъзоси бўлмаслигига кафолат берилмайди. Юридик жиҳатдан тан олмасдан, Россиянинг ишғол этилган ҳудудлар устидан ҳарбий ва иқтисодий назоратига кўз юмилади.
Мавзуга оид
20:52 / 09.06.2026
Трамп NBA финалида ҳуштакбозликка учради
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
20:34 / 08.06.2026