Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин низони “музлатиш”га тайёрлигини билдирди – ОАВ
Музокаралар жараёни билан таниш манбаларнинг сўзларига кўра, Путин Херсон ва Запорижжя областларидаги фронт чизиғини музлатишга ва янги ҳужумлардан воз кечишга ваъда берган.
Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин Аляскадаги музокараларда АҚШ етакчиси Доналд Трампга Украина қўшинларининг Донбассдан олиб чиқиб кетилиши эвазига низони “музлатиш”га тайёрлигини айтган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Financial Times (FT) хабар берди.
Музокаралар жараёни билан таниш манбаларнинг сўзларига кўра, Путин Херсон ва Запорижжя областларидаги фронт чизиғини музлатишга ва янги ҳужумлардан воз кечишга ваъда берган.
Трамп бу хабарни Украина президенти Володимир Зеленский ва Европа етакчиларига етказган, деб ёзади FT.
Зеленский позицияси билан таниш манбаларнинг билдиришича, у Донецк областининг қолган қисмини Россияга беришга рози бўлмайди.
Bloomberg манбаларининг сўзларига кўра, телефон орқали мулоқоти давомида Трамп Зеленскийга ҳудудлар борасидаги қарорни Украина қабул қилишини айтган. У шунингдек, Владимир Путиннинг позицияси ўзгармаганини таъкидлаган – у Украина қўшинлари бутун Донбасс ҳудудидан олиб чиқиб кетилишини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
21:20 / 03.04.2026
“Ўзбекистон билан ҳукуматлараро комиссия ишини тиклаймиз” – Украина ТИВ ўринбосари
08:19 / 02.04.2026
Трамп Киевга ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилди
20:56 / 31.03.2026
Россия Украинага Донбассдан қўшинларини олиб чиқиш учун икки ой муҳлат берди – Зеленский
22:42 / 28.03.2026