Жаҳон | 22:08 / 17.08.2025
3155
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди

Ер силкиниши Сулавеси провинциясида юз берган, унинг ортидан камида 15та афтершок кузатилган.

Фото: AP

Индонезия шарқида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлиши оқибатида 29 киши жароҳатланди, деб хабар берди маҳаллий ҳокимият.

АҚШ геология хизмати маълумотига кўра, ер силкиниши Сулавеси провинциясида юз берган, унинг ортидан камида 15та афтершок кузатилган.

Табиий офатлар оқибатларини юмшатиш агентлигининг билдиришича, жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган бўлиб, улардан икки нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид