Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Президенти Танзила Норбоевани орден билан мукофотлади
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турибди.
Қозоғистон президенти Қосим Жомарт-Тўқаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоевани 2-даражали “Дўстлик” ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев ва Парламенти Мажлиси раиси Ерлан Кошанов билан учрашувлар ўтказган Танзила Норбоева Қозоғистон президенти қабулида ҳам бўлди.
Суҳбат чоғида парламентлараро алоқаларни ривожлантириш контекстида Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Қосим-Жомарт Тўқаев Танзила Норбоеванинг икки халқ ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади ҳамда икки томонлама стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун уни 2-даражали “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.
Мавзуга оид
22:06 / 30.06.2026
Тўқаев Қозоғистондаги ҳокимиятда кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
20:11 / 25.06.2026