Жаҳон | 13:53 / 20.08.2025
4232
2 дақиқада ўқилади

Трамп Мексика билан чегарадаги деворни қора рангга бўяшни буюрди

АҚШ президентининг фикрича, қора бўёқ мигрантларнинг деворга чиқиш истагини сўндиради, чунки у жуда иссиқ бўлади.

Фото: Mark Abramson/Bloomberg

Трамп Мексика билан чегарадаги деворга чиқиш қийинроқ бўлиши учун қора рангга бўяшни буюрди. Бу ҳақда АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг айтишича, ишчилар аллақачон деворнинг бир қисмини бўяшни бошлаган, буйруқ Трампдан келган.

АҚШ президентининг фикрича, қора бўёқ мигрантларнинг деворга чиқиш истагини сўндиради, чунки у жуда иссиқ бўлади.

«Биз бутун чегара деворини қора рангга бўямоқчимиз», деди Ноэм журналистларга. Шунингдек, деворнинг бир қисмини ўзи қора рангга бўяди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

The Hill газетасининг ёзишича, Трамп биринчи муддатидаёқ чегарадаги деворни қора рангга бўямоқчи бўлган. Ноэм, шунингдек, ўзгаришлар мигрантларнинг АҚШга ноқонуний йўллар билан келмаслигига ёрдам беришини айтди.

2019 йилда Трамп Мексика билан чегарада шунчаки бетон девор эмас, балки «бадиий безатилган» девор қуришга ваъда берганди.

«У чиройли бўлади ва шу билан бирга мамлакатимизга хавфсизликни таъминлайди», деган эди Трамп.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид