Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Туркманистон – Хоразм – Қорақалпоғистон – Қозоғистон” йўналишида туристик ҳалқа ишлаб чиқилди
Йўналиш доирасида ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳамда миллий ва минтақавий аҳамиятга эга 15 дан ортиқ объект қамраб олинган.
Фото: Туризм қўмитаси
Трансчегаравий ҳамкорлик доирасида янги туристик йўналиш — “Туркманистон – Хоразм – Қорақалпоғистон – Қозоғистон” йўналишидаги туристик йўлак-ҳалқа ишлаб чиқилди.
Туризм қўмитаси тегишли ташкилотлар ҳамда хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорликда мазкур йўналишни сайёҳлар учун қулай, мазмунли ва маданий бой контентга эга қилиб шакллантирди.
Йўналишда сайёҳлар ҳар бир минтақанинг миллий таомлари билан танишиш, табиий гўзалликлар ва ландшафтлар бағрида дам олиш, халқ урф-одатлари, анъаналари ва ҳунармандчилик намуналари билан танишиш, муқаддас қадамжолар ва тарихий-маънавий обидаларни зиёрат қилиш имкониятига эга бўлади.
Йўналиш доирасида ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳамда миллий ва минтақавий аҳамиятга эга 15 дан ортиқ объект, жумладан, Туркманистонда Қадимги Марв шаҳри, Дарвоза газ кратери, Кўҳна Урганч, Хоразмда Ичан қалъа, Дишан қалъа, Қорақалпоғистонда Савицкий музейи, Қизил қалъа, Чилпиқ қалъа, Султон Увайс Бобо зиёратгоҳи, Тупроқ қалъа, Аёз қалъа ва Қозоғистонда Ториш водийси, Бўзжира водийси, Шақпақ Ота мақбараси, Шерқалъа тоғи қамраб олинган.
Мавзуга оид
23:37 / 17.12.2025
Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
22:17 / 17.12.2025
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
11:52 / 16.12.2025
Статистика: Франция фуқароларининг Ўзбекистонга ташрифи ошиб бормоқда
11:42 / 11.12.2025