Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Лихтенштейндаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Лихтенштейн князлигидаги биринчи элчиси (қароргоҳи Берлин шаҳрида) этиб тайинланган Дилшод Ахатов мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Алоизга ишонч ёрлиқларини топширди.
Фото: dunyo.info
Хабар қилинишича, учрашувда Лихтенштейн ва Ўзбекистон ўртасида 2024 йил март ойида ўрнатилган дипломатик алоқалар ҳамкорликни тизимли равишда давом эттиришга муҳим пойдевор бўлгани, Вадуцнинг Тошкент билан муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш тарафдори экани таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Лихтенштейн бош вазири ўринбосари — ташқи ишлар, атроф-муҳит ва маданият вазири Сабине Монауни билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида у Халқаро валюта фондидаги Швейцария овоз бериш гуруҳи доирасидаги самарали ҳамкорликни юқори баҳолаб, Лихтенштейннинг 2024 йил октябрида мазкур гуруҳга аъзо бўлиши икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва молиявий соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Дилшод Ахатов 2023 йилнинг сентябрида Германиядаги элчи этиб тайинланганди. У Ўзбекистоннинг Швейцария ва Чехиядаги ўриндошлик асосида элчиси ҳам ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026