Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Курск вилоятида ҳалок бўлган кореялик ҳарбийларни тақдирлади
Унинг сўзларига кўра, КХДР қуролли кучлари «бутун дунё эътиборини» ўзига тортган ва «қаҳрамон армия қудратини» тасдиқлаган.
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россиянинг Курск вилояти ҳудудидаги жанговар операцияларда қатнашган ҳарбийларни тақдирлаш маросимида иштирок этди. Маросим Пхенянда, Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси штаб-квартирасида бўлиб ўтди, деб хабар берди Марказий ахборот агентлиги.
Ким Чен Ин табрик сўзида хорижий ҳарбий операциянинг барча иштирокчилари «КХДР тарихида акс этадиган буюк жасоратларни амалга оширганини» таъкидлади. Корея халқ армияси (КХА) жангчилари ва қўмондонлари «давлатнинг мавжудлиги ва ривожланиши учун мустаҳкам кафолат» яратганини айтди. Унинг сўзларига кўра, КХДР қуролли кучлари «бутун дунё эътиборини» ўзига тортган ва «қаҳрамон КХА қудратини» тасдиқлаган. КХДР раҳбари, шунингдек, хорижий ҳарбий операцияни муваффақиятли якунлашнинг асосий калити «оммавий характердаги қаҳрамонлик» эканини таъкидлади.

Марказ хабарида аниқлик киритилишича, урушдан қайтган ва урушда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларга олий давлат мукофотлари, жумладан, КХДР Қаҳрамони унвони топширилди.






Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026