Жаҳон | 00:04 / 22.08.2025
3036
2 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ 2028 йилгача АҚШдан 750 млрд долларлик энергия ресурслари сотиб олиш мажбуриятини олди

27 июл куни Шотландияда бўлиб ўтган учрашувда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи номидан АҚШ иқтисодиётига 600 миллиард доллар миқдорида қўшимча сармоя киритишга ваъда берганди. 

Фото: Reuters

Евроиттифоқ ва АҚШ ўртасидаги савдо бўйича ҳадли келишув тўғрисидаги декларацияда 27 июл куни бўлиб ўтган Еврокомиссия раҳбари ва АҚШ президенти Доналд Трамп учрашувидаги келишувлар тасдиқланди. 

Унга кўра, Европа Иттифоқи 2028 йилга қадар АҚШдан умуий қиймати 750 млрд долларлик суюлтирилган табиий газ, нефт ва атом энергетикаси маҳсулотларини сотиб олади. 

27 июл куни Шотландияда бўлиб ўтган учрашувда Трамп ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен савдо битими тузишга келишиб олганди. Трампнинг сўзларига кўра, Вашингтон Европа Иттифоқидан келадиган товарларга божхона тўловларини 50 фоиз бўладиган пўлат ва алюминий етказиб беришдан ташқари барча соҳаларда 15 фоиз даражасида ушлаб туради. Бу Европа экспортида Трамп илгари айтиб ўтган 30 фоизнинг ярмини ташкил этади.

Ўз навбатида, ЕИ жами 93 миллиард евро миқдоридаги қўшимча тўловларни ўз ичига олган қарши чораларни жорий этишни тўхтатди. Бундан ташқари, фон дер Ляйен Европа Иттифоқи номидан АҚШ иқтисодиётига 600 миллиард доллар миқдорида қўшимча сармоя киритишга ваъда берди. Брюссел, шунингдек, савдо келишуви доирасида АҚШдан энергия ташувчиларни 750 миллиард долларга сотиб олади. Европа Иттифоқи, шунингдек, АҚШдан автомобиллар учун тарифларни бекор қилади.

Мавзуга оид