Жаҳон | 22:00 / 23.08.2025
1972
1 дақиқада ўқилади

Ноқонуний мигрантлар ва жиноятчиликка қарши курашиш учун АҚШнинг 19 штатига миллий гвардия кучлари юборилади

Маълумот берилишича, энг кўп кучлар Техасга жўнатилади.

Фото: EPA/ JOHN TAGGART

АҚШ миллий гвардиясининг 1700га яқин аскари ноқонуний мигрантлар ва жиноятчиликка қарши курашиш учун 19та штатга юборилади. Бу ҳақда Fox News телеканали Пентагондаги манбаларига таяниб хабар берди.

Уларнинг маълумот беришича, энг кўп кучлар Техасга жўнатилади. Бундан ташқари, Айдаҳо, Айова, Алабама, Арканзас, Вайоминг, Виржиния, Жоржия, Индиана, Луизиана, Небраска, Невада, Ню-Мексико, Огайо, Теннесси, Флорида, Жанубий Дакота, Жанубий Каролина, Юта штатларида миллий гвардиячилар жойлаштирилади.

Ҳукумат миллий гвардиячилар ноябр ўрталарига қадар ички хавфсизлик вазирлигига ёрдам беришини кўзламоқда.

Президент Доналд Трампнинг фармойишига мувофиқ, 13 августдан бошлаб Вашингтонга миллий гвардия бўлинмалари етиб келган. Трампнинг сўзларига кўра, гвардиячилар пойтахтда жиноятчиликка қарши курашиш ишларига жалб этилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид