Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони “қорсизлик” сабабли 2029 йилги Қишки Осиё ўйинларини бошқа мамлакатда ўтказишни сўрамоқда – ОАВ
Бу ўйинлар ўтказилиши мўлжалланган Трожена тоғ-чанғи курорти қурилишида юзага келган муаммолар билан боғлиқ.
Саудия Арабистони қор топишда қийинчиликка дуч келгани боис 2029 йилги Қишки Осиё ўйинларини ўтказишни сўраб Хитойга мурожаат қилди, деб хабар берди Bloomberg.
Хабарга кўра, Саудия Арабистони ва Осиё Олимпия кенгаши мусобақаларни ўтказиш бўйича бошқа мамлакатлар билан музокараларни бошлаган.
Бу ўйинлар ўтказилиши мўлжалланган Трожена тоғ-чанғи курорти қурилишида юзага келган муаммолар билан боғлиқ.
Қайд этилишича, саудияликлар Хитой билан норасмий музокара ўтказган.
Трожена курорти деярли ҳеч қачон қор ёғмайдиган саҳрода қурилмоқда ва қишки ўйинлар ўтказиш учун шароит яратиш – сув олиб келиш, сунъий кўллар ва қор ҳосил қилиш ўта қийин муҳандислик ечимини талаб қилади.
Саудия Арабистони бу қурилишга бир неча ўн миллиард доллар сарфлади, аммо ҳозирда нефт нархи тушиши ва бюджет тақчиллиги туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда.
Сўнгги Қишки Осиё ўйинлари 2025 йил февралда Хитойнинг Ҳарбин шаҳрида ўтказилганди.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026