Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда алданиб, оғир вазиятга тушиб қолган самарқандлик аёл Ўзбекистонга қайтарилди
Истанбулда яшовчи эркак аёлга юқори маошли ишни ваъда қилиб, ишчи визасисиз у ерга олиб борган. Кейинчалик йўл харажатлари учун қарздорлигини айтиб, унинг паспортини олиб қўйган ва оғир шароитларда ишлашга мажбурламоқчи бўлган.
Туркияда юқори даромадли ишга алданиб, оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам берилди ва у ортга қайтарилди, деб хабар берди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси.
Хабарда айтилишича, Самарқанд вилоятида яшаб келган ва оилавий низолардан узоқлашишни истаган бу аёл Туркияга борган. Ижтимоий тармоқларда ўзини муваффақиятли тадбиркор сифатида таништирган Истанбулда яшовчи эркак аёлга малака ва тил билиш талаб қилинмайдиган юқори маошли ишни ваъда қилиб, ишчи визасисиз у ерга олиб борган. Кейинчалик йўл харажатлари учун қарздорлигини айтиб, унинг паспортини олиб қўйган ва оғир шароитларда ишлашга мажбурламоқчи бўлган.
“Мазкур ҳолат юзасидан консулхонага келиб тушган мурожаат асосида дипломатик ваколатхона ҳамда Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги томонидан тезкор чоралар кўрилди. Олиб борилган тадбирлар натижасида фуқаро соғ-омон ҳолда Ўзбекистонга қайтарилди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича. ёлғон ваъдалар бериб, уни алдашга уринган шахснинг ҳаракатлари юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларига тегишли маълумот тақдим этилган.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026