Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиё давлатлари Афғонистон бўйича алоқа гуруҳини тузди
Ўзбекистоннинг ташаббуси билан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентларининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари Тошкентда биринчи учрашувини ўтказди.
Фото: ТИВ
Ўзбекистон ташаббуси билан 2025 йил 26 август куни Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакилларининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, алоқа гуруҳи Марказий Осиё мамлакатлари учун умумий қизиқиш уйғотувчи масалалар юзасидан мунтазам ва мақсадли мулоқот олиб борувчи мустақил минтақавий платформа сифатида қаралмоқда.
Учрашувда Марказий Осиё ва Афғонистоннинг геостратегик ўрни, тарихий жиҳатдан боғлиқ маданий ва иқтисодий макон, шунингдек, Евросиёда барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашга бўлган умумий манфаатлар инобатга олиниб, Афғонистон масаласига мустақил ёндашувни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланган.
Томонлар Афғонистондаги вазият бўйича умумий, мувозанатли ва реалистик ёндашувларни ишлаб чиқишга интилишларини тасдиқлаган. Марказий Осиё ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни тиклаш ва ривожлантириш зарурлиги қайд этилган.
Марказий Осиё давлатлари вакиллари минтақа мамлакатларининг миллий манфаатлари ва устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда Афғонистоннинг ҳозирги амалдаги ҳокимияти билан ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашди ҳамда минтақавий хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирди. Бунга трансчегаравий жиноятчилик, экстремизм ва терроризмга, шунингдек, наркотик моддалар савдосига қарши кураш ҳам киради.
Томонлар Афғонистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатлардаги ўрнини қайд этдилар.
Алоқа гуруҳининг афғон масаласи юзасидан фикр алмашиш, маслаҳатлашувлар ўтказиш ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун платформа сифатида барқарор фаолият юритишини таъминлаш муҳимлигига эътибор қаратиб, мазкур форматда, жумладан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Консултатив учрашувлари доирасида мунтазам учрашувларни ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида келишиб олдилар.
Томонлар Контакт гуруҳининг келгусидаги фаолияти Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича минтақавий кун тартибини шакллантиришда мустақил ва масъулиятли ролини мустаҳкамлашга, шунингдек, бутун макрорегионнинг барқарор ривожланишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.
Мавзуга оид
13:46 / 19.12.2025
Германия 535 нафар афғонистонликни қабул қилади
14:51 / 18.12.2025
Афғонистон етакчи: Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони кескин ошди
08:45 / 18.12.2025
Раҳмон: чегара келишувлари Марказий Осиёда ишонч ва барқарорликни кучайтирди
13:07 / 17.12.2025