Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий юк машиналарининг Ўзбекистонда юриши учун тўловлар миқдори камайтирилди
Хорижий давлатларнинг юк машиналари Ўзбекистон ҳудудидан ўтганда, оғирлиги рухсат берилганидан кўп бўлса, тўлов ундирилади. Ана шу тўлов тарифлари пасайтирилди.
Фото: Kun.uz
Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар миқдори камайтирилди, дея хабар берди Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Ҳукумат қарори билан, транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошгани учун тўлов қуйидаги тарифларга мувофиқ белгиланди:
- умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқча миқдори 5 тоннагача бўлганда юриладиган 1 км масофа учун БҲМ 0,08 фоизи миқдорида;
- 5 дан 10 гача – 0,12;
- 10 дан 15 гача – 0,24;
- 15 дан 20 гача – 0,42;
- 20 дан 25 гача – 0,63;
- 25 дан 30 гача – 0,97;
- 30 дан 35 гача – 1,39;
- 35 дан 40 гача – 1,94;
- 40 дан 45 гача – 2,66;
- 45 дан 50 гача – 3,59;
- 50 ва ундан юқори – 4,22.
Шунингдек, оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ҳамда рухсатнома бериш учун тўланадиган тўлов миқдори «Лицензия» автоматлаштирилган ахборот тизимида қуйидаги тарзда ҳисобланиши кўзда тутилди:
- 100 км га қадар БҲМ 54 фоизи миқдорида (ҳозирда 222 480 сўм);
- ҳар бир кейинги км учун БҲМ 0,24 фоизи миқдорида (ҳозирда 988 сўм 8 тийин).
Илгари мазкур тўловлар 100 км га қадар — 25 АҚШ доллари ҳамда ҳар бир кейинги километр учун — 0,11 АҚШ доллари қийматида белгиланган эди.
Мавзуга оид
20:40 / 09.12.2025
Оғир вазнли транспорт ҳаракатини мавсумий чеклаш тартиби ишлаб чиқилади
14:47 / 05.12.2025
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
14:34 / 05.12.2025
Тошкентда метро узунлиги 103 километрга, "парковка" ўринлари 150 мингтага етказилади
08:14 / 03.12.2025