Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Россия учрашувлар ҳақида салбий сигналлар юбормоқда
Киев ва унинг Европадаги иттифоқчилари, АҚШ ва «кўнгиллилар коалицияси» Украина учун хавфсизлик кафолатларини тайёрлаш устида фаол ишламоқда, деди Володимир Зеленский.
Украина президенти Володимир Зеленский 27 август, чоршанба куни Telegramʼда «Россияликлар «учрашувлар ва кейинги воқеалар бўйича» салбий сигналлар юбормоқда, дея маълум қилди. «Бизнинг шаҳар ва қишлоқларимизга ҳужумлар давом этмоқда. Ҳар куни янги қурбонлар бўлмоқда», — деди у ўз хулосаларини аниқлаштириб.
Украина раҳбари нуқтайи назарига кўра, Москванинг бундай ҳаракатларига Ғарбнинг жавоби санкцияларни кучайтириш бўлиши керак. «Босим керак. Биз бунга умид қиламиз. Қадамлар, хусусан, Россиядан зарур — ҳақиқий дипломатия сари қадамлар», — дея таъкидлади у бу борада.
Украина президентининг сўзларига кўра, у Финландия президенти Александр Стубб билан телефон орқали мулоқот қилган ва у унга конструктив маслаҳатлар берган.
Мавзуга оид
14:17 / 11.06.2026
Макрон: Зеленский G7 саммитида иштирок этади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026