Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россияга санкциялар киритиш билан таҳдид қилди
22 августда Трамп агар Россия-Украина уруши тугамайдиган бўлса, икки ҳафтадан сўнг «жуда муҳим қарор» қабул қилишини айтганди.
Фото: Getty images
АҚШ Россияни Украина билан музокаралар ўтказиш борасида олдинга силжиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириб, санкциялар киритиш билан таҳдид қилди, деб хабар берди The Guardian.
Газетанинг ёзишича, бу масала 29 август куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишида муҳокама қилинган. Йиғилиш 27 август куни Россия Киевга зарбалар берганидан сўнг чақирилган.
АҚШнинг БМТдаги маслаҳатчи элчиси Жон Келли бу ҳужум «Россиянинг тинчликка интилишини шубҳага қўйиши»ни билдирган. У Россия ва Украина президентлари ўзаро учрашув ўтказиш борасида келишиб олишлари кераклигини таъкидлаган.
Келли агар низо якунланмайдиган бўлса, президент Доналд Трамп Россияга қарши санкциялар киритишини эслатиб ўтган.
27 августдан 28 августга ўтар кечаси Россия мудофаа вазирлиги Украинадаги ҳарбий-саноат мажмуалари ва ҳарбий авиабазаларга зарба берилганини маълум қилганди.
Аввалроқ, 22 августда Трамп агар Россия-Украина уруши тугамайдиган бўлса, икки ҳафтадан сўнг «жуда муҳим қарор» қабул қилишини айтганди.
Мавзуга оид
08:30
АҚШ Польшага яна 5 минг ҳарбий жўнатади — Трамп
08:49 / 21.05.2026
Исроил вазирининг видеоси ЕИ ва АҚШ танқидига учради
22:52 / 20.05.2026
АҚШ Раул Кастрога сиртдан жиноий айблов эълон қилди
20:14 / 20.05.2026